Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Хазорасп туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида қандай камчиликлар аниқланди?
2023 йилнинг 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёров бошчилигида Ҳазорасп тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.

Текшириш давомида ВСҲда ушланган ва қамоққа олинган шахслар мавжуд эмаслиги аниқланди. Муассасадаги шароитлар ўрганилганда, адвокат ва ушланганларнинг яқин қариндошлари билан учрашув хоналари ташкил этилгани ва барча керакли жиҳозлар билан таъминлангани, суриштирув хонаси видео ва аудио ёзиш мосламаси билан таъминлангани ҳамда ювиниш хоналари санитария талабаларига жавоб бериши ва соз ҳолатда эканлиги аниқланди.

ВСҲда биринчи тиббий ёрдам учун захиралаб қўйилиши лозим бўлган 60 хил турдаги дори-дармон воситалари мавжудлиги текширилганда уларнинг баъзилари етишмаслиги, мавжудларининг айримларининг амал қилиш муддати ўтгани аниқланди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати