Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Сурхондарёдаги шифохонада ИИБ ходими эркакни кишанлаб, жисмоний куч ишлатгани ҳолати бўйича муносабат билдирди 
Ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали 2023 йилнинг 12 май куни тарқалган ички ишлар ходими шифохонада қўли кишанланган фуқарони қийнаб, уни калтаклагани акс этган видео Омбудсманнинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили Абдурашид Артиков томонидан ўрганилди.

Тасвирда қўли боғланган эркак бошқа бир аёл шикояти билан ИИБ навбатчилик қисми ходими томонидан Музработ тумандаги тиббиёт марказида ташкил этилган алкоголь мастлик ҳолатидаги шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктига олиб келинган.

Видеотасвирга кўра, ички ишлар органлари ходимлари хизмат кийимидаги шахс дераза ойналари панжара билан тўсилган хонада қўллари боғлиқ ҳолда ётган шахсга жисмоний куч ишлатган.

Ўзаро жанжал пайтида қўпол муомалада бўлган фуқароларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш сўнгги чора сифатида, тегишли норматив-ҳужжатларга мувофиқ қўлланилиши зарур.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддаси 1-қисмига кўра, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз экани ва ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги аниқ белгилаб қўйилган.

Мазкур ҳолат бўйича Омбудсман томонидан ички ишлар органи ходими томонидан содир этилган ҳар бир қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан қатъий таъсир чоралари қўлланилишини сўраб Бош прокуратурага мурожаат қилинди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати