Мурожаатчининг ёзишича, ушбу масалада тегишли ташкилотларга қилган шикоятлари эътиборсиз қолдирилган.
Мурожаат назоратга олиниб, “Сирдарё сув таъминоти” МЧЖ Мирзаобод тумани бўлими ходимлари билан ўрганилганда, ушбу кўп қаватли уйларга сув тақсимлаш иншоотидан келаётган сув қувури носоз аҳволга келиб қолганлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур носоз аҳволдаги сув қувури таъмирланиб, кўп қаватли уйлар ва хонадонларга тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати