Мониторингда тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбусларга йўқлов киритиш, фуқароларнинг қабул хоналаридаги шарт-шароитлар, тергов ва адвокатлар билан учрашув хоналари ҳолатлари ўрганилди. Белгиланган тартибга кўра, тергов ҳоналари камера билан жихозланган, Адвокот хоналари эса камерадан ҳоли эканиги аниқланди. Шунингдек, адвокатлар тергов жараёнидаги видеоёзувларни талаб қилиб олишлари мумкинлиги маълум қилинди.
Шунингдек, тергов ҳибсхонасидаги яқинига йўқлов киритиш учун келган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди.
Шу билан бирга, тергов ҳибсхонада хўжалик хизматида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан суҳбат ўтказилиб, уларга яратилган шарт-шароитлари билан танишилди. Маҳкумлардан ҳеч қандай шикоятлар келиб тушмади.
Муассасадаги тиббий бўлими ўрганилганда тиббиёт хоналари қайта таъмирланиб, тўлиқ тиббий ускуналар ва жиҳозлар билан жиҳозлангани ҳамда дори-дармон захираси мавжудлиги аниқланди.
Мониторинг давомида минтақавий вакил томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати