Сайёр қабулда бўлган жами 24 нафар фуқароларнинг мурожаатларида мулкий низолар, моддий ёрдам, ишга жойлаштириш, кредит олиш, даволаниш учун ёрдам, оилавий келишмовчиликлар, уй-жой олиш, алимент ундириш, тиббиёт, электр энергияси ва газ таъминоти ҳамда бошқа масалалар кўтарилди. Ушбу мурожаатлардан 13 таси жойида ижобий ҳал этилди, 11 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Жумладан, соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган Ш.И. ва Х.М.лар шу куннинг ўзида моддий ёрдам пуллари билан таъминланди. Ундан ташқари ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилган Н.С. ва М.Р.лар туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари томонидан “Фарғона глобал текстил” корхонасига ишга қабул қилинди.
Айрим мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаатлари қўшимча муддат талаб қилганлиги сабабли тегишли муддатлари белгиланиб, ижрога йўналтирилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати