Сайёр қабул давомида салкам 30 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакилига ишга жойлашиш, субсидия ажратиш, чет элдаги бетоб турмуш ўртоғини олиб келиш, уй-жой ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.
Минтақавий вакил томонидан мурожаатчиларга тегишлича ҳуқуқий тушунтириш берилди ва уларнинг мурожаатларини ҳал этиш юзасидан сайёр қабулда иштирок этаётган туманнинг тегишли идора, ташкилотлари раҳбарларига тавсиялар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати