Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Болаликдан ногиронлиги бўлган ва ҳозирда “Саховат уйи”да яшовчи фуқарога нафақа тайинланди
Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камиловга Фарғона шаҳар “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида яшовчи Х.С. нафақа тайинланишида ёрдам бериш бўйича мурожаат қилди.

Болаликдан 1-гуруҳ ногирони бўлган фуқаронинг мурожаати қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2023 йил кунги 119-сонли қарорининг 2-иловасига кўра “Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча тўлов тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

Ушбу Низом талабларига кўра 1-гуруҳ ногирони бўлган фуқаро Х.С.га нафақа тайинланиши бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилинди. Натижада фуқарога 833 750 сўм нафақа тайинланди.

Унинг “Саховат” интернат уйида яшаётганлиги сабабли ҳар ойда тайинланган сумманинг 20 фоизи мурожаатчига ўтказиб берилмоқда.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати