Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Мурожаатчига бепул даволаниши учун ордер берилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи фуқаро М.И. соғлиғини тиклашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мурожаатчининг кам таъминлангани, ёлғиз она эканлиги ва “Аёллар дафтари”да туриши эътиборга олиниб, мурожаат Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакилига ўрганиш учун юборилди.

Минтақавий вакилнинг туман ҳокимиятига мурожаатидан сўнг, фуқаро М.И.га вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан бепул даволаниши учун ордер берилди ва бепул дори воситалари билан таъминланди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати