Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Халқаро Республика институтининг (IRI) Евроосиё бўйича катта директори билан учрашди 
2023 йилнинг 8 июн куни Тошкентда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова ҳамда Халқаро Республика институти (IRI) нинг Евроосиё бўйича катта директори Стивен Никс ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида меҳмонларга Омбудсман институтининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик тўғрисида маълумот берилди.

Учрашувда Омбудсман ва Халқаро Республика институтларининг ҳамкорликда амалга ошираётган лойиҳалари ва улардан кўзланган натижалар ва келажакдаги режалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, фуқароларнинг Омбудсманга электрон мурожаатлар юборишлари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида мобил платформа ишлаб чиқиш ва инсон ҳуқуқларига бағишланган рисола ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш борасида ўзаро фикр алмашилди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати