Мониторинг давомида учрашув хонаси, ошхона, тиббий хоналардаги шароитлар ўрганилди. Шунингдек, муассасадаги Маъмурий қамоққа олинганларнинг ариза ва шикоятларини рўйхатга олиш китоби ва махсус муассасада сақланаётганларни қайд этиш китоблари кўздан кечирилди.
Мониторинг ташрифида муассасада сақланаётган 2 нафар шахслар билан ҳоли тарзда ва 12 нафар шахслар билан оммавий суҳбатлар ўтказилди. суҳбат давомида махсус қабулхонадаги шароитлардан ва озиқ-овқат таъминотидан шикоятлар келиб тушмади. Махсус қабулхонада сақланаётган шахслар уларга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар ёки қийноқлар бўлмаганлигини билдиришди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати