Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Нукус туманида фуқаролар қабулини ўтказди
2023 йилнинг 20 июнь куни Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманига қилган ташрифи доирасида фуқаролар қабулини ўтказди.

Сайёр қабулда 30 дан ортиқ фуқаролар қабул қилинди. Мурожаатларда ишга жойлашиш, иш ҳақини ундириш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ижтимоий ёрдам, соғлиғини тиклаш, суд томонидан тайинланган жазо турини енгилроғига ўзгартириш ва бошқа масалалар кўтарилди.

Ишга жойлашиш бўйича мурожаатлар жойида меҳнат инспекцияси вакили билан кўриб чиқилиб, фуқароларга бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Мурожаатлар Омбудсман назоратига олиниб, ўрганиладиган бўлди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати