Қабулга 20 га яқин фуқаролар келиб, ўз ариза ва мурожаатларини қолдиришди. Фуқаролар мурожаатларида суд ҳукми ва тергов жараёнларига оид, ижтимоий ёрдам олиш, ишга жойлашиш, уй-жой ва бошқа масалалар кўтарилди.
Омбудсман қабулига келган ҳар бир мурожаатчи қабул қилинди. Омбудсман ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаат қилмоқчи бўлган фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати