Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Андижондаги тергов ҳибсхонасига ўрнатилган Омбудсман қутисига 2 ҳафтада 12 та мурожаат келиб тушган
2023 йилнинг 6 июнь куни Андижон вилоятидаги 3-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилиб, мазкур муассасада сақланаётган шахслар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Дастлаб, муассасада сақланаётган шахсларга яқин қариндошлари томонидан йўқлов, дори-дармон маҳсулотлари бериш, муассасага ташриф буюрувчиларга рухсатнома ёзиб бериш ҳамда фуқаролар кутиш залини ўз ичига қамраб олган бино кўздан кечирилди. 2023 йилнинг май ойида фойдаланишга топширилган мазкур бинода фуқаролар учун барча шароитлар яратилгани аниқланди.

Ўрганиш давомида тергов ҳибсхонасига ташриф буюрган фуқаролар билан суҳбатлашилиб, улар фикрлари ўрганилди.

Бундан ташқари ҳибсхона ошхонаси ўрганилганда, мазкур жойда ёлланма ишчи ҳамда хўжалик ишларини бажариш учун қолдирилган туркумда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар хизмат олиб бораётгани, маҳсулотлари сифатли сақланаётгани ва тасдиқланган меню асосида таомлар тайёрланаётгани маълум бўлди.

Шундан сўнг, тергов ҳибсхонасига ўрнатилган Омбудсман қутилари кўздан кечирилди. Тартибот биноларига жами 3 дона

Омбудсман қутилари ўрнатилган бўлиб, улар белгиланган тартибда муҳрланган ва қулфланган ҳамда маҳкум ва маҳбуслар бориши мумкин бўлган ва камерадан ҳоли жойларга ўрнатилган. Мазкур Омбудсман қутилари очиб кўрилганда, уларда жами 12 нафар шахслардан келиб тушган мурожаатлар борлиги аниқланиб, ариза муаллифлари билан тергов ҳибсхонанинг ўзида суҳбат олиб борилди. 10 нафар фуқаронинг мурожаатлари суд жараёнларига тааллуқли бўлганлиги сабабли, маҳбусларга ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди. Бир нафар маҳбусга тиббий ёрдам кўрсатилди, яна бир маҳбус адвокати билан кўришишда амалий ёрдам сўради ва бу ҳақида зудлик билан унинг адвокати хабардор қилинди.

Мониторинг якунлари бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати