Мурожаатчилар маҳалла фуқаролар йиғинининг фойдаланилмаётган эски биноларини таъмирлаган холда ҚВП очилишини сўраб, кўп маротаба тегишли идораларга мурожаат қилишгани ва ҳеч қандай натижа бўлмаганидан сўнг, Омбудсман институтига келишганлигини маълум қилишган. Маҳаллага яқин жойда ҚВП бўлмагани ёши катталарга ва ҳомиладор ва ёш болалари бўлган аёлларга ноқулайлик туғдираётганлигини билдиришди.
Мазкур мурожаат Омбудсман минтақавий вакили томонидан назоратга олиниб, фуқароларга тиббий хизматдан фойдаланишлари учун шароит яратилишини сўраб Қувасой шаҳар ҳокимлиги ва Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат қилинди.
Натижада “Қалача” МФИнинг эски фойдаланилмаётган биноларидан бири таъмирланиб, Қалача ҚВП ташкил этилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати