Ташрифда маҳкумларнинг яшаш ва овқатланиш шароитлари, ювиниш хоналари, жойлардаги ишлаб чиқариш участкалари ва тиббиёт бўлимлари ҳолати ўрганилди ва тегишли тавсиялар берилди.
Шундан сўнг минтақавий вакил маҳкумлар билан оммавий ва якка тартибда учрашувлар ўтказди ҳамда “Омбудсман қутилари”ни кўздан кечирди.
Қайд этиш лозимки, Навоий вилоятида амалга оширилган мониторинг ташрифларида жазони ижро этиш муассасаларидаги кутубхоналарда бадиий адабиётларга, мусиқий асбобларга, музлатгичларга эҳтиёж борлиги маълум бўлган эди. Омбудсман минтақавий вакилиниинг ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ушбу масалалар ҳал этилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати