Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан 2023 йил 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан БРИФИНГ
2023 йил 1-ярим йиллигида Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 348 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилди. 2022 йилнинг  1-ярим йиллигида бу кўрсаткич 156 маротабани ташкил этган.

Ҳисобот даврида 113 та жазони ижро этиш колонияси, 81 та тергов ҳибсхонаси, 43 та вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, 31 та наркология маркази филиаллари, 27 тамахсус қабулхона, 16 таСаҳоват” ва “Мурувват” уйлари,15 та реабилитация маркази, 10 та руҳий-асаб касалликлари диспансери, та Ички ишлар органлари ҳамда та Мастлик ҳолатида бўлганларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ўрганилган.

Омбудсман бошчилигида ўтказилган мониторинг ташрифларида Жамоатчилик гуруҳлари таркибида халқаро ва маҳаллий ННТ, ОАВ, блогер, психолог, педагог ва тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

Мониторинг ташрифлари давомида 7 мингга яқин маҳкум ва маҳбуслар билан жамоавий ҳамда 2 417 нафар яъни ўтган йилнинг шу ҳисобот даврига нисбатан 66,6 фоизга кўпроқ маҳкумлар (маҳбуслар) билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.

Мониторинг ташрифлари давомида ушбу муассасаларда сақланаётган шахсларни яшаш, овқатланиш, меҳнат қилиш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати ва сифати, сақланаётган шахслар учун олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилаётганлиги ва бошқа шу каби ҳолатлар ўрганилди.

Қолаверса, Минтақавий вакиллар томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга амалга оширилган мониторинг ташрифлари давомида жойлардаги мутасадди органлар ва ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда сайёр қабуллар, тиббий кўрик ва бошқа тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан Қўнғирот туманидаги 27-сон Манзил-колониясида маҳкум ва маҳкумалар учун тиббий кўрик ташкил этилди.

Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили томонидан “Ҳунарманд” уюшмаси Наманган вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятнинг Поп туманидаги 6-сон Жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учун “Устоз-шогирд анъанаси” асосида ҳунармандчиликнинг “Металл буюмларни ясаш” йўналиши бўйича 2 ойлик ўқув курси ташкил этилди. Мазкур ўқув курсини тамомлаган 56 нафар маҳкумларга сертификатлар топширилди.

Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакилининг ташаббуси билан вилоятидаги колонияларда жазо муддатини ўтаётган ёш маҳкумлар орасида интеллектуал мусобақалар ҳам ўтказилди.

Омбудсман ва Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ёпиқ муассасаларга амалга оширилган мониторинг ташрифлари давомида аниқланган камчиликлар бўйича жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида Омбудсман томонидан мутасадди вазирлик ва идораларга та талабнома, та тақдимнома, та хулоса ва та таҳлилий ахборот ҳамда Олий Мажлис палаталарига та таҳлилий маълумотлар киритилди.

Омбудсман номига 2023 йил 1-ярим йиллигида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахслар ҳамда уларнинг яқин қариндошлари ва ҳимоячилари (адвокатлари) томонидан жами 1 522 та мурожаатлар келиб тушган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 69 тага ёки 4,3 фоизга камайган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш давомида 10 яқин маҳкумлар яшаш жойига яқин бўлган жазони ижро этиш муассасаларига ўтказилган. 57 нафар маҳкумнинг оила аъзоларига моддий ёрдам ажратилишига ва 17 нафарининг яқин қариндошларига тиббий хизмат кўрсатилишига эришилди. Шунингдек, 50 га яқин “Мурувват” уйида сақланаётган шахслар, маҳкум ва маҳбусларга ва уларнинг фарзандларига ID-карталар олинишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларга нисбатан руҳий, психологик, жисмоний босим ўтказилганлиги ёки бошқача тарзда босим ўтказилганлиги юзасидан Омбудсманга 125 та шикоятлар келиб тушган. Уларнинг 19 таси бевосита мониторинг ташрифлари давомида амалга оширилган якка тартибдаги қабулларда, 18 таси  “Омбудсман қутиси”, 40 таси пенитенциар муассасалар маъмурияти ва маҳкумларнинг (маҳбусларнинг) яқин қариндошлари томонидан почта алоқаси хизмати орқали, 21 таси Омбудсман ва унинг масъул ходимлари томонидан амалга оширилган шахсий қабуллар, 22 таси электрон тарзда ва таси Омбудсманнинг “Ишонч телефони” орқали келиб тушган.

Ушбу шикоятларнинг 64 фоизи юзасидан ходимларнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан ўтказилган хизмат текширувлари ҳамда прокуратура органлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув якунларига кўра ўз тасдиғини топмаган.

Шикоятларнинг 8 таси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасининг 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қабул қилинган қарорлар Омбудсманнинг хатига асосан юқори турувчи прокурорлар томонидан бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказиш белгиланган.

Шунингдек, 37 та шикоят юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Омбудсман томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган шу мазмундаги 20га яқин хабарлар зудлик билан ўрганилиб, Бош прокуратурага Омбудсман талабномалари киритилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати