Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қийноқ ҳолати бўйича Омбудсман расмий муносабати
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги ички ишлар бўлимида қўлга олинган шахс вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда Тошкентда одам ўғирлашда гумонланган 2 шахс ушлангани ва улардан бири вафот этгани айтилмоқда.

Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан назоратга олиниб, Бош прокуратурага Омбудсманнинг назорат хати киритилди.

Жиноят учун жазо муқаррар, лекин бу жазо суд орқали тайинланиши керак. Ўзбекистон қийноққа қарши ўзининг мустаҳкам позициясига эга.

Омбудсман инсонийликка қарши бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни қатъий қоралайди. Ҳолат тергов давомида ўз тасдиғини топса айбдорларни қонуний ва муқаррар жавобгарликка тортилишини талаб қилади. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати