Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига Тошкент шаҳар бўйича келиб тушган мурожаатлар таҳлили  
2023 йилнинг 6 ойи давомида Тошкент шаҳридан жами 1 022 та мурожаат келиб тушган.  Шундан 189 таси иқтисодий ҳуқуқ, 157 таси ижтимоий ҳуқуқ бўйича, 112 таси шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, 186 таси фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари, 66 таси бола ҳуқуқлари, 36 таси экологик ҳуқуқлар  ва 80 таси бошқа масалалар бўйича, шунингдек 196 та мурожаат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига тегишли.

Ушбу мурожаатларнинг 747 таси биринчи маротаба, 275 таси такрорий мурожаатларни ташкил этади. Мурожаатларнинг 448 таси хотин-қизлар томонидан, 568 таси эркаклар томонидан келиб тушган бўлиб, 6 таси жамоавий мурожаатларни ташкил этади.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича ташкилотларга 2 та тақдимнома киритилган, 4 та хулоса ва судларга 2 та даъво аризалари киритилган.

Мурожаатларнинг туманлар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, Яшнобод туманидан 132 та, Мирзо Улуғбек туманидан 114 та, Чилонзор туманидан 113 та, Шайхонтоҳур туманидан 109 та, Олмазор туманидан 
108 та, Сергели туманидан 85 та, Юнусобод туманидан 69 та, Учтепа туманидан 63 та, Яккасарой туманидан 62 та, Миробод туманидан 61 та, Янгиҳаёт туманидан 66 та, Бектемир туманидан 40 та мурожаатларга тўғри келади.

Тошкент шаҳри туманлари бўйича энг кўп келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганида қуйидагилар аниқланди. 

Ҳисобот даврида Яшнобод туманидан жами 132 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан иқтисодий ҳуқуқ бўйича 28 та, ижтимоий ҳуқуқ бўйича 17 та, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар бўйича 14 та, фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари бўйича 9 та, бола ҳуқуқлари бўйича 8 та, экологик ҳуқуқлар бўйича 3 та ва бошқа масалалар бўйича 24 та, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти бўйича 29 та мурожаатлар келиб тушган.

Ҳисобот даврида Мирзо Улуғбек туманидан жами 114 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан иқтисодий ҳуқуқ бўйича 28 та, ижтимоий ҳуқуқ бўйича 17 та, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар бўйича 18 та, фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари бўйича 7 та, бола ҳуқуқлари бўйича 5 та, экологик ҳуқуқлар бўйича 1 та ва бошқа масалалар бўйича 22 та, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти бўйича 16 та мурожаатлар келиб тушган.

Ҳисобот даврида Чилонзор туманидан жами 113 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан иқтисодий ҳуқуқ бўйича 24 та, ижтимоий ҳуқуқ бўйича 19 та, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар бўйича 15 та, фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари бўйича 28 та, бола ҳуқуқлари бўйича 4 та, экологик ҳуқуқлар бўйича 4 та ва бошқа масалалар бўйича 11 та, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти бўйича 8 та мурожаатлар келиб тушган.

2022 йилда Тошкент шаҳар туманлари бўйича энг кўп мурожаатлар Юнусобод туманидан келиб тушган эди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати