Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига Сурхондарё вилояти ҳудуди бўйича келиб тушган мурожаатлар Т А Ҳ Л И Л И
2023 йилнинг 6 ойи давомида Сурхондарё вилоятидан жами 821 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан иқтисодий ҳуқуқ бўйича 188 та, ижтимоий ҳуқуқ бўйича 221 та, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар бўйича 93 та, фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари бўйича 81 та, бола ҳуқуқлари бўйича 10 та, экологик ҳуқуқлар бўйича 29 та, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти бўйича 71 та, шунингдек бошқа масалаларда бўйича 128 та мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатларнинг туманлар кесимида куриб чиқадиган бўлсак, Денов туманидан 150 та, Музработ туманидан 105 та, Шеробод туманидан 97 та, Бойсун туманидан 68 та, Қумқурғон туманидан 65 та, Шўрчи туманидан 57 та, Сариосиё туманидан 52 та, Олтинсой туманидан 48 та, Термез шаҳардан 43 та, Термез туманидан 32 та, Ангор туманидан 28 та, Узун туманидан 24 та, Қизириқ туманидан 19 та, Бандихон туманидан 18 та, Жарқурғон туманидан 15 та мурожаатларга тўғри келади.

Сурхондарё вилояти туман(шаҳар)лари бўйича энг кўп келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганида қуйидагилар аниқланди.  

Ҳисобот даврида Денов туманидан жами 150 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан иқтисодий ҳуқуқ бўйича 41 та, ижтимоий ҳуқуқ бўйича 42 та, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар бўйича 15 та, фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари бўйича 15 та, бола ҳуқуқлари бўйича 3 та, экологик ҳуқуқлар бўйича 8 та ва бошқа масалалар бўйича 24 та, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти бўйича 2 та мурожаатлар келиб тушган.

Ҳисобот даврида Музработ туманидан жами 105 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан иқтисодий ҳуқуқ бўйича 18 та, ижтимоий ҳуқуқ бўйича 37 та, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар бўйича 13 та, фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари бўйича 13 та, экологик ҳуқуқлар бўйича 7 та ва бошқа масалалар бўйича 13 та, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти бўйича 4 та мурожаатлар келиб тушган.

Ҳисобот даврида Шеробод туманидан жами 97 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан иқтисодий ҳуқуқ бўйича 25 та, ижтимоий ҳуқуқ бўйича 34 та, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар бўйича 6 та, фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари бўйича 10 та, бола ҳуқуқлари бўйича 3 та, экологик ҳуқуқлар бўйича 2 та ва бошқа масалалар бўйича 8 та, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти бўйича 9 та мурожаатлар келиб тушган.

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати