Аниқланишича, тегишли қонун ҳужжатларига кўра, Олмазор тумани О.Бобожонов кўчаси 20 Б-уйда жойлашган “Агрегат заводи” АЖ Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрига кўчирилганлиги туфайли мулкка эгалик ҳуқуқисиз оператив бошқарувга берилган 32-сонли ётоқхона Олмазор туман ҳокимлиги балансига ўтказилган.
2023 йилнинг март ойида Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ҳал қилув қарорига биноан яшаб келаётган фуқаролар Олмазор тумани О.Бобожонов кўчаси 20Б-уйда жойлашган 32-сонли ётоқхонадан бошқа турар жой бермасдан чиқаришни лозим топган.
Омбудсман Котибияти ходимлари ушбу мурожаатни жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқди. Бугунги кунда ушбу ётоқхонада 10 йилдан 20 йилгача яшаб келаётган 118 нафар фуқаролар истиқомат қилиб, шундан 54 нафари вояга етмаган ва 40-50 ёшдан ошган аёллар ташкил этади. Мурожаат мазмунига кўра, фуқароларнинг оиласи доимий яшаш манзили ушбу ётоқхона бўлганлиги учун борадиган уй-жойи йўқ.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, тегишли ташкилотларга мурожаат қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати