1998 йилда қурилган Навоий шаҳри ИИБ ҳузуридаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасининг умумий махсус контингент сиғими 98 нафарга мўлжалланган. Мониторинг ташрифи амалга оширилган кунда вақтинча сақлаш ҳибсхонасида 106 нафар ҳибсга олинган шахслар сақланиши, шулардан 10 нафарини аёллар ташкил этиши аниқланди.
Вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ногирон шахслар мавжуд эмас.
Сақланувчи шахсларнинг яшаш саҳнида жойлашган маъмурий бинода фуқароларни қабул қилиш учун 1 та хона (бир вақтнинг ўзида 3 нафар сақланувчилар учун мўлжалланган) ажратилган ва видеокамера билан жиҳозланган.
Мониторинг давомида ВСҲда сақланаётганларинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, учрашув хонаси ва бошқа шароитлари ўрганилди.
ВСҲда сақланувчи шахслар учун алоҳида 90 та турли бадиий ва ҳуқуқий адабиётларга эга кутубхона мавжуд.
Мониторингда аниқланган камчиликлар бўйича муассаса раҳбариятига Омбудсман минтақавий вакили томонидан тавсиялар берилди.
Шунингдек. Навоий шаҳар ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ходимларига вақтинча сақланувчи шахсларга нисбатан муомала маданиятини яхшилаш, Қонун талабларидан четга чиқмаслик ҳамда ҳар хил турдаги босим ва тазйиқлар ўтказмаслик бўйича тушунтиришлар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати