Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Италияда “Жаҳонда Омбудсманнинг ўрни: ҳақиқат ва имконият ўртасида” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади
2023 йилнинг 21 сентябрь куни Италия бош Омбудсмани - Италия Омбудсманларининг Миллий мувофиқлаштирувчиси томонидан Рим шаҳрида “Жаҳонда Омбудсманнинг ўрни: ҳақиқат ва имконият ўртасида” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади. Ушбу нуфузли тадбирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳам иштирок этмоқда.

Дунёдаги кўплаб давлатларининг Омбудсманларини жамлаган мазкур конференция инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Унда Омбудсманларнинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда давлат идоралари билан ҳамкорлиги, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда рақамлаштириш механизмлари, глобал инқирозларда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши, малакали тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи каби масалалар бўйича тажрибалари ўрганилади.

Тадбирда сўзга чиққан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотларга тўхталар экан, бу жараёнда Омбудсман институти олдида турган вазифаларга урғу берди. Айниқса, мурожаатлар билан ишлаш орқали бузилган ҳуқуқларни тиклаш,  пенитенциар муассасаларга ўтказиладиган мониторинг ташрифларининг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди. 

БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг "Ўзбекистонда қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш" лойиҳаси кўмагида Италияга амалга оширилган ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам назарда тутилган.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати