Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман доимо алоқада ва очиқ фаолият олиб бормоқда
Ижтимоий тармоқларда “Маҳкум жонига қасд қилгани айтилмоқда” номли хабар тарқалди. Унда Қашқадарё вилоятидаги 10-сон жазони ижро этиш колониясида жазо ўтаётган Қ.Ш. лезвия ютиш йўли билан ўз жонига қасд қилгани, Қ.Ш.нинг укасига кўра, унинг аҳволи оғир бўлгани учун карцердан чиқарилиб, тиббиёт бўлимига олиб келинганлиги, ва гўёки Омбудсман ёки ГУИН (ЖИЭД) билан алоқа бўлганида масала ҳақида аввало уларга хабар берилиши ва ижтимоий тармоққа чиқарилмаслигига урғу берилган (кейинчалик ушбу хабар жойлаштирган шахс томонидан номаълум сабабларга кўра олиб ташланган).

Хабар ижтимоий тармоқларда тарқалишидан аввалроқ, Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари аъзосининг қўл телефонига хабарда қайд этилган маҳкум Қ.Ш.нинг акаси қўнғироқ қилиб, телефон рақамини юқоридаги хабарни ижтимоий тармоқларга жойлаган шахс берганлиги ва қўнғироқ қилишни тавсия қилганлиги айтган ҳамда акаси маҳкум Қ.Ш. ҳақида юқоридаги маълумотни бериб, ушбу масалада амалий ёрдам сўраган.

Суҳбатдан сўнг, хабарни қабул қилган Жамоатчилик гуруҳларининг аъзоси бу ҳақида Омбудсман ходимларига хабар берган ва ҳолат Омбудсман томонидан назоратга олинган ҳолда ўрганилган.

Ўрганишлар давомида, олинган дастлабки маълумотга кўра маҳкум Қ.Ш. 2023 йил 22 ва 26 сентябрь кунлари колония ходимларига ёт жисм ютиб юборганлигини айтган. У дарҳол тиббиёт бўлимига олиб борилиб, рентген текширувидан ўтказилганида қорин бўшлиғи ва ошқозон ичак трактида ёт жисм аниқланмаган.

Омбудсман томонидан Жамоатчилик гуруҳлари аъзосига келиб тушган ушбу хабарни назорат тартибида ўрганиш ва ҳолатга қонуний баҳо бериш учун Бош прокуратурага сўров хати киритилди.

Қайд этиш жоизки, қамоқда сақлаш жойларида ушлаб турилган шахслар юзасидан Омбудсман ходимлари ва Жамоатчилик гуруҳлари аъзоларига келиб тушган хар бир маълумот ва хабар Омбудсман томонидан назоратга олинган ҳолда ўрганилиши таъминланади.

Шунингдек, Омбудсманга ombudsman.uz  сайти орқали мурожаат қилиш мумкинлиги ва унда ходимлар билан алоқа ўрнатиш учун хизмат телефон рақамлари ҳам кўрсатилганлигини такроран маълум қиламиз.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати