Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Евроосиё Омбудсманлар Альянсининг (ЕОА) навбатдаги VIII-йиғилишида қандай масалалар муҳокама қилинди?
Жорий йилнинг 17 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Москва шаҳрида ташкил этилган Евроосиё Омбудсманлар Альянсининг (ЕОА) навбатдаги VIII-йиғилишида иштирок этди. Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили мезбонлик қилган тадбир соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдам соҳасида инсон ҳуқуқларининг таъминланиши мавзусига бағишланди.

Ўзаро тажриба алмашиш орқали инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида илғор тажрибаларни ўрганиш мақсад қилинган мазкур тадбирда Арманистон, Эрон, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон Республикаси, Сербия, Россия, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон, Туркия, Мали, Малави Омбудсманлари ҳам иштирок этишди.

Тадбирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова ҳам маъруза билан иштирок этди.

Йиғилишда тадбир иштирокчилари фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва тиббий ёрдам масалаларида ҳуқуқий билимларини ошириш ва бу борада ўзаро тажриба алмашиш мақсадида қўшма тадбирлар ўтказишга келишиб олишди.

Шунингдек, тадбирда ЕОАнинг доимий аъзолари томонидан Баҳрайн Подшоҳлиги Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институти Альянсга аъзоликка қабул қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати