Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ЕХҲТ ДИИҲБ директори М. Мекаччи билан учрашди
2023 йил 14 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ф. Эшматова Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи билан учрашди. Учрашувда ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А. Саидов, Омбудсман Котибияти ва Марказ ходимлари иштирок этишди.

Ўзаро мулоқот давомида Омбудсман институти томонидан фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби, жазони ижро этиш муассасаларига ўтказилаётган мониторинг ташрифлари ва уларда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, ҳамда ОАВнинг иштироки, Миллий превентив механизмнинг «Омбудсман+» модели ҳақида сўз борди.

Шунингдек, меҳмонлар Омбудсманнинг Парламент, вазирлик ва идоралар ва жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорлиги ҳамда аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳасининг аҳамияти билан таништирилди.

“Биз мамлакатингизда амалга оширилаётган барча соҳа ва йўналишларни қамраб олувчи кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлаймиз. Бюро уларни муваффақиятли амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр" - деди М.Мекаччи. Шунинндек, у  Ўзбекистонда ЕХҲТ ДИИҲБнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тавсияларини инобатга олинаётгани ва бу борада яхши натижалар қайд этилганидан мамнун эканлигини билдирди. 

Ўзаро дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар истиқболда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашишди. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати