Қабулга 10 нафарга яқин фуқаролар келиб, ишга тиклаш, иш ҳақини ундириш, моддий ёрдам олиш, уй-жой, суд тергов жараёнларига оид мурожаатларини қолдиришди.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати