Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоий вилоятининг Кармана туманидаги фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўз фаолиятида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки, Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, яшаш шароитларини яхшилаш борасидаги ислоҳотлардан хабардор этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун 2022 йилдан эътиборан республиканинг чекка ҳудудларида маҳаллалар кесимида фуқароларга яратилган имконият ва имтиёзлардан аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбир 2023 йилнинг 17 ноябрь куни Навоий вилоятининг Кармана тумани, “Кўҳна Қўрғон” маҳалласида ташкил этилди.

Учрашувда иштирок этган масъул идора вакиллари фуқароларни ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган имтиёзлар, болалар нафақасининг тайинланиш тартиби, аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар билан таништиришди.

Фуқаролар билан бўлган очиқ мулоқотда, Омбудсманга ушбу ҳудуддан юборилаётган мурожаатларда кўтарилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Лойиҳа доирасида Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакилининг сайёр қабули ҳам ташкил этилди. Қабулда салкам 20 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Уларнинг 9 тасига ҳуқуқий маслаҳатлар берилган бўлса, қолгани ўрганиш учун вақт талаб этилиши сабабли назоратига олинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати