Йигитнинг ўзини осгани айтилган бўлса-да, унинг бурни сингани ва танасида жароҳатлар борлиги аниқланганлиги хам хабарда айтиб ўтилган.
Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан назоратга олиниб, ишга тааллуқли маълумотлар сўраб олинди. Ишга оид ҳужжатлар ўрганилмоқда.
Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва марҳумга суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Тўпланган ҳужжатлар ўрганилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун вилоят прокуратурасига юборилади ва юқоридаги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Омбудсман юқорида қайд этилган хабарлар юзасидан текширув ҳар томонлама, тўлиқ ва қонуний ўтказилишини назорат қилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати