Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Конституциямизнинг 31 йиллигига бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг минтақавий вакиллари томонидан жойларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, аҳолининг конституциявий билимларини янада ошириш мақсадида республика бўйлаб тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Андижон туманида жойлашган Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан тадбир ташкил этилди. 

6 декабрь куни Андижон давлат университетида "Конституция ҳафталиги" доирасида ташкил этилган тадбир "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — давлат ва жамият тараққиёти манбаи" мавзусига бағишланди. 

7 декабрь куни Наманган муҳандислик-қурилиш институтида ўтказилган тадбир “Янги Ўзбекистон – инсон ҳуқуқлари” мавзусига бағишланди. Унда сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида амалга оширилган ишлар, хусусан, конституциявий ислоҳотлар ҳақида сўз борди.

Шу куни, Хоразм вилояти Урганч давлат университетида ҳам “Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилаётган натижаларнинг мустаҳкамланишида Конституциянинг ўрни ҳақида сўз борди.

Шунингдек, бугун Наманган вилоятидаги 6 сонли ЖИЭКда ҳам маҳкумларнинг конституцияга оид билимларини мустаҳкамлаш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди. 200 нафарга яқин маҳкумлар қамраб олинган тадбирда, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Бош Қомусимиздаги инсон ҳуқуқларига оид нормалар мазмун-моҳияти билан таништирди. 

Фарғона шаҳрида жойлашган 10-сонли тергов ҳибсхонасида ташкил этилган тадбирда Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили ходимларни Янги таҳрирдаги Конституцияга киритилган нормалар мазмун-моҳияти билан таништирди. 

Навоий давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбир “Янги Ўзбекистон конституцияси — инсон ҳуқуқларининг кафолати” мавзусига бағишланди. 

Бухоро вилоятида Хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари учун “Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда иштирок этган Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили инсон ҳуқуқларига оид халқаро стандартларни амалга ошириш, айниқса, аёллар, болалар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясига киритилган янги нормаларнинг аҳамияти ҳақида маълумот берди.

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ихтисослаштирилган мактабида “Конституция-адолат тантанаси” номли ҳуқуқий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда ўқувчилар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, имкониятлар ва уларнинг ҳуқуқий асоси ҳақида ўқувчиларнинг ҳуқуқий хабардорлигини оширишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати