140 нафар ҳуқуқбузарларни сақлашга мўлжалланган Махсус қабулхонада ўрганиш куни 112 нафар шахс сақланаётганлиги аниқланди.
Мониторинг давомида маҳбусларнинг яшаш, овқатланиш, сайр қилиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, санитария шароитлари ўрганилди ва хоналарнинг иситилиши ҳолати текширилди.
Омбудсман минтақавий вакили Махсус қабулхонада сақланаётган шахслар билан якка тартибда ва жамоавий суҳбатлар ўтказиб, уларнинг шароитлар ва ходимларнинг муомаласи ҳақидаги фикрларини ўрганди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати