Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили “Фидоийлар” маҳалласидаги аҳоли мурожаатларини ўрганди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўз фаолиятида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки, Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, яшаш шароитларини яхшилаш борасидаги ислоҳотлардан хабардор этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун 2022 йилдан эътиборан республиканинг чекка ҳудудларида маҳаллалар кесимида фуқароларга яратилган имконият ва имтиёзлардан аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбир Самарқанд шаҳридаги “Фидоийлар” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди. Ушбу маҳаллада 3,5 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилса, уларнинг 2830 нафардан ортиғини лўли миллатига мансуб. Шундан 1415 нафари аёллар, 849 нафари эркаклар ва 566 нафар ёшларни ташкил этади.

Тадбирда масъул идоралар вакиллари иштирокчиларни мамлакатимизда ижтимоий соҳада олиб борилаётган туб ислоҳотлар, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, эрта никоҳларни олидини олиш ва никоҳдан ўтиш тартиби, моддий ёрдам ҳамда нафақа олишдаги давлат томонидан аҳолига яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар билан таништиришди.

Шу билан биргаликда ушбу ҳудудлардан Омбудсманга юборилган мурожаатларда кўтарилган масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбирдан сўнг, Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакил фуқаролар мурожаатларини қабул қилди. Шу куни 2 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар мурожаатлари ўрганилиб, уларга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси томонидан 1 та ногиронлик аравачаси ва қулоқ учун эшитиш мосламалари берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати