Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўз фаолиятида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки, Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, яшаш шароитларини яхшилаш борасидаги ислоҳотлардан хабардор этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун 2022 йилдан эътиборан республиканинг чекка ҳудудларида маҳаллалар кесимида фуқароларга яратилган имконият ва имтиёзлардан аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбир Қорақалпоғистон Республикасининг энг чекка ҳудуди ҳисобланган Мўйноқ туманида ташкил этилди. Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган мазкур тадбирда “Дўстлик”, “Таллиўзак”, “Арал” ва “Жайҳун” маҳаллаларидан 80 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.
Фуқаролар билан бўлган очиқ мулоқотда, ушбу тадбир Омбудсманга ушбу ҳудуддан юборилаётган мурожаатларда кўтарилаётган масалаларга бағишлангани алоҳида таъкидланди.
Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган мазкур тадбир аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнат ҳуқуқи масалаларига бағишланди.
Лойиҳа доирасида Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили фуқаролар қабулини ўтказиб, улар мурожаатларини ўрганди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати