Аниқланишича фуқаро М.Н. 2021 йилдан буён "Жиззах сув таъминоти" МЧЖнинг Фориш филиалининг Мурожаатлар бўлими, ижро интизоми мутахассиси сифатида ишлаб келгани ва 2023 йил сентябр ойида ҳомиладорлик ва туғруқ таътилига чиққан. Ушбу масалада 2 ойдан буён бир неча бор жамиятнинг Фориш филиали бош ҳисобчисига мурожаат қилганда, тушум режаси бажарилмагани учун кечикаётгани айтилган.
Мазкур масала Омбудсман назоратига олиниб, мурожаатчининг ҳуқуқларини тиклаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига мурожаат қилинди. Натижада "Жиззах Сув таъминоти" МЧЖ томонидан фуқаро М.Н. пластик картасига ҳомиладорлик ва туғиш таътили нафақаси тўлиқ ўтказиб берилди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 404-моддасига кўра, аёлга туғруққача 70 календарь кун ҳамда туғруқдан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили аёлга жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилиб, туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ берилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати