Ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича билимларини мустаҳкамлаш бўйича республика бўйлаб “Омбудсман соат”лари ўтказилмоқда. Навбатдаги тадбирлар Сурхондарё вилоятидаги Шеробод туман ихтисослаштирилган мактабида, Гулистон шаҳридаги 2-сонли, Урганч туманидаги 1-сонли, Жиззахдаги 8-сонли ҳамда Фарғона шаҳридаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилди.
Учрашувда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқларини талаб қилиш баробарида ўзгалар ҳуқуқларини ҳам поймол этмасликлари учун замин яратиши алоҳида таъкидланди.
Ўзаро савол-жавобларга бой тарзда ўтган дарсларда ўқувчилар инсон ҳуқуқларига оид кўплаб билимларни ўзлаштиришди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати