Мониторинг ўтказилган кунда 110 ўринга мўлжалланган интернат уйида 101 нафар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар жойлаштирилгани маълум бўлди. Аниқланишича, ушбу муассасага 9 нафар шифокор, 22 нафар ҳамшира ва 27 нафар кичик тиббий ходимлар ҳамда хўжалик ходимлари билан бирга жами 93 штат бирлиги ажратилган, шундан 3 та иш ўрни вакант.
Дастлаб, Андижон “Саховат” интернат уйида яшовчи қарияларнинг яшаш, овқатланиш, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, тиббий хизматдан фойдаланиш ва бошқа шароитлар ўрганилди. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар Омбудсман минтақавий вакили тавсиясига кўра бартараф этилди.
Шундан сўнг, “Саховат” интернат уйида яшаётган 10 нафарга яқин кексалар илтимосига кўра, улар билан якка тартибда суҳбатлашилди. Ушбу мурожаатлар асосида баъзи кексалар қайта тиббий кўрикдан ўтказилди ва хона ҳарорати етарли бўлмагани учун қўшимча иситгичлар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати