Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Андижон, Сирдарё, Навоий вилоятларидаги умумтаълим мактабларида “Омбудсман соати” дарслари ўтказилди
Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “Омбудсман соати” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бўйича билимларини мустаҳкамлаш учун республикамиз бўйлаб “Омбудсман соат”лари ўтказилмоқда. Навбатдаги тадбирлар Андижон вилоятидаги 36-сонли, Сирдарё вилоятидаги 7-сонли, Навоий шаҳридаги 16 ҳамда 22-сонли умумий ўрта таълим мактаблари юқори синф ўқувчилари учун ташкил этилди.

Тадбир “Омбудсман-ҳуқуқ ҳимоячиси” мавзусида интерфаол машғулот шаклида ташкил этилиб, ўқувчиларга инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг  мазмун-моҳияти, ушбу ҳуқуқларни таъминлаш бўйича шуғулланувчи миллий институтлар фаолияти тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар ўзаро савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати