Мурожаат Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганилди. Аниқланишича, Янгиқўрғон тумани электр таъминоти корхонаси ходими 2023 йил 14 декабрь куни фуқаро М.Н.гa нисбатан электр тармоқларидан ноқонуний фойдаланганлик тўғрисида далолатнома тузиб, унга 9 млн сўм миқдорида жарима белгилаган. Лекин, ушбу далолатномага мурожаатчи ёки холислар томонидан имзо қўйилмаган.
Мазкур ҳолат Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судида кўриб чиқилиб, ноқонуний электр энергиясидан фойдаланганлик бўйича тузилган далолатнома ва белгиланган жарима бекор қилинди.
Омбудсманга Наманган вилоятидан юборилган яна бир шикоятда 1-гуруҳ ногирони бўлган мурожаатчи С.Б. унга асоссиз қарздорлик ҳисобланганидан шикоят қилган.
Мазкур мурожаат Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилганда, 1-гуруҳ ногирони бўлган С.Б. ер солиғидан имтиёзга эга бўлишига қарамай, ходимлар томонидан унга 1млн сўмдан ортиқ қарздорлик ҳисоблангани маълум бўлган.
Омбудсман томонидан тегишли ташкилотларга ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг нореал қарздорлик бекор қилинган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати