Эркин мулоқот шаклида ўтган учрашувда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишининг кафолати эканлиги қайд этилди. Талабалар хорижий давлатлар Омбудсманларининг иш фаолияти билан яқиндан танишишди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.
Шунингдек, Омбудсманлар талаба-ёшлар билан келгусида онлайн платформалар орқали мулоқот қилишга тайёр эканликларини билдириб, уларга қимматли тавсияларини билдиришди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати