Ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бўйича билимларини мустаҳкамлаш учун республикамиз бўйлаб “Омбудсман соат”лари ўтказилмоқда. Навбатдаги тадбирлар Андижон вилоятидаги 14-сонли, Навоий вилоятидаги 15-сонли, Сирдарё вилоятидаги 55-сонли, Термиз шаҳридаги 26-сонли ҳамда Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги 1,10 ва 17-сонли умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари учун ташкил этилди.
Тадбирлар “Омбудсман-ҳуқуқ ҳимоячиси” мавзусида интерфаол машғулот шаклида ташкил этилиб, ўқувчиларга инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг мазмун-моҳияти, ушбу ҳуқуқларни таъминлаш бўйича шуғулланувчи миллий институтлар фаолияти тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.
Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ўтказилган очиқ мулоқотлар ўзаро савол-жавобларга бой тарзда ўтди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати