Мазкур мурожаат назоратга олиниб, жойига чиқиб ўрганиш учун Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакилига юборилди.
Ҳолат масъул ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган ҳолда ўрганилди ва тегишли чоралар кўрилди.
Натижада мурожаатчининг 3-гуруҳ ногиронлиги белгиланган укаси малакали шифокорлар томонидан қайта тиббий-меҳнат экспертизасидан ўтказилиб, унга 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланди.
Маълумот учун, 2023 йилда Омбудсманга ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича 133 та мурожаат келиб тушган. Уларда ногиронлик гуруҳини белгилаш, уни қайта кўриб чиқиш, моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда ижтимоий имтиёзлар татбиқ этиш масалалари кўтарилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати