Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бошқа ишга ўтказилиш важи билан ишдан бўшатилган ходим Омбудсманга мурожаат қилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Андижон шаҳридан фуқаро К.И. ишдан ноқонуний равишда бўшатилганлиги бўйича мурожаат қилиб, унинг меҳнат ҳуқуқларини тиклашда ёрдам сўради.

Мурожаатчининг ёзишича, у “Хонабод иссиқлик электростанцияси” унитар корхонасида ишлаб келган. Мазкур корхона раҳбари фуқаро К.И. ни бошқа бўлимга ишга ўтказишни ваъда қилиб, унинг ўрта махсус таълим даражасига қониқмай ходим билан тузилган меҳнат шартномасини асоссиз равишда бекор қилган. Мурожаатчига бир ойлик иш ҳақи ҳам тўлаб берилмаган.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олинди. Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили ҳолатни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси меҳнат инспекциясидан экспертларни жалб қилган ҳолда ўрганди.

Меҳнат қонунчилигининг бузилгани бўйича иш берувчига ҳуқуқий  тушунтириш берилди. Натижада мурожаатчи К.И. аввалги лавозимига тенглаштирилган жойга ишга тикланди ва унга салкам 2 млн сўм миқдордаги 1 ойлик иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати