Учрашувда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасидаги олиб борилаётган ишлар ва Вакилнинг асосий фаолият йўналишлари ҳақида сўз борди.
Андре Альгермиссена Ўзбекистонда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг кенг қамровли фаолиятини эътироф этар экан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар истиқболдаги ҳамкорлик лойиҳалари юзасидан фикр алмашишди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати