Меҳмонлар хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси ва эришилган натижалар эътирофга лойиқ эканлигини билдириб, ушбу ислоҳотлар билан яқиндан танишиш истагини билдиришди. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлашда Омбудсман институтининг ўрни, мурожаатлар билан ишлаш жараёнларига ҳам катта қизиқиш билдиришди.
Колумбия университети аспирантлари Ананъя Мухежее, Наруепорн Лертвитавашчай ҳамда Даниела Ботоя Ранканолар мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик асосларининг мустаҳкамлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги манзилли чора-тадбирларни юқори баҳолашди.
Учрашувда Омбудсманга хотин-қизлар томонидан юборилган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, уларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш борасидаги лойиҳалар ҳақида ҳам сўз борди.
Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашувда Колумбия университетининг тадқиқотчилари суҳбат давомида олинган маълумотлардан илмий изланишларида фойдаланишларини билдиришди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати