Мониторинг ўтказилган кунда 330 ўринга мўлжалланган интернат уйида 325 нафар ногиронлиги бўлган эркаклар жойлаштирилгани маълум бўлди. Аниқланишича, ушбу муассасадаги шахсларга 223 нафар ходим хизмат кўрсатмоқда.
Дастлаб, Хива “Мурувват” интернат уйида яшовчи ногиронлиги бўлган эркакларнинг яшаш, овқатланиш, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, тиббий хизматдан фойдаланиш ва бошқа шароитлари ўрганилди.
Шундан сўнг, “Мурувват” интернат уйида даволанаётган беморлар билан якка тартибда суҳбатлашилди ҳамда Наврўз айёми муносабати билан барча васийликдаги шахсларга байрам совғалари топширилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати