Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бухоро, Сирдарё, Андижон ва Тошкент вилоятларида мактаб ўқувчиларининг Конституцияга оид билимлари янада мустаҳкамланди
Хабарингиз бор, Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “Омбудсман соати” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ўқувчиларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш учун республикамиз бўйлаб “Омбудсман соат”лари ўтказилмоқда. Навбатдаги тадбирлар  Сирдарё вилоятидаги 26-сонли, Бухоро шаҳридаги 11-сонли, Аниджон вилоятидаги 6-сонли, Тошкент вилоятидаги 1, 4, 18 ва 19-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ҳамда шу вилоятнинг 9-сон махсус ҳарбийлаштирилган мактабида ташкил этилди.

“Омбудсман соат”ларида юқори синф ўқувчиларига инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг мазмун-моҳияти, шахсий, сиёсий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтирилди. Шунингдек, Омбудсманлар ҳаётий вазиятларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида ҳам ўқувчилар хабардорлиги оширилди.

Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар ўзаро савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Машғулотлар якунида ўқувчилар иштирокида турли интеллектуал ўйинлар ташкил этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати