Мазкур мурожаат дастлаб Омбудсман томонидан назоратга олинди ва Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимлари жалб этилиб, ишчи гуруҳ шакллантирилди.
Ишчи гуруҳ билан биргаликда мурожаат жойига чиққан ҳолда фуқаро Т.М. иштирокида ўрганилди ва тегишли ҳужжатлар жамланмаси таҳлил қилинди.
Шикоят юзасидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимларининг фаолиятида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмади ва пенсия миқдори тўғри ҳисобланганлиги ҳақида якуний хулоса чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрсида”ги 196-сон Фармонга мувофиқ, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш, фуқароларнинг даромадларини изчил ошириб бориш сиёсатини давом эттириш ҳамда уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 декабрдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори 7% га, базавий ҳисоблаш миқдори эса 3% га оширилиши белгиланган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати