Унда фуқаролар пенсия, уй-жой, субсидия ажратиш, ногиронликни белгилаш билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилишди.
Шу куни Улуғнор туманидаги “Мингбулоқ”, “Учкўприк”, “Чўлобод” ва “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” тадбири ҳам ўтказилди.
Тадбирда масъул идоралар вакиллари иштирокчиларни “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, улар бандлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар билан таништиришди.
Очиқ мулоқот шаклида савол-жавобларга бой тарзда ўтган тадбирда ушбу ҳудудлардан Омбудсманга юборилган мурожаатларда кўтарилган масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати