Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бухоронинг чекка ҳудудида яшайдиган Олотлик фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди
Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишларидан бири фуқаролар мурожаатлари билан ишлашдир. 2022 йилда унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари иш бошлаши билан республиканинг чекка ҳудудларига бориб, фуқаролар муаммоларини ўрганиш амалиёти йўлга қўйилди. Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили томонидан навбатдаги сайёр қабул жорий йилнинг 25 март куни вилоятнинг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган Олот туманидаги “Халифа”, “Бунёдкор”, “Маърифат” ва “Халқобод” МФЙларида ўтказилди.  

Унда фуқаролар соғлиқни сақлаш, пенсия, васийликка олиш билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилишди.  

Қабул давомида назоратга олинган мурожаатлардан бири Олот тумани фуқароларига ЭХО ва МРТ каби тиббий аппаратларидан фойдаланиш учун Бухоро шаҳрига қатнаш узоқлик қилаётгани ҳамда яшаётган ҳудудларида ушбу хизматлардан фойдаланиш учун шароит яратиб бериш масаласида бўлди.  

Шу куни Олот туманидаги “Халифа”, “Бунёдкор”, “Маърифат” ва “Халқобод” МФЙда яшовчи фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” тадбири ҳам ўтказилди.  
 
Очиқ мулоқот шаклида ўтган ушбу тадбирда ҳам ҳудудлардаги аҳоли томонидан юборилган мурожаатларда кўтарилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати