Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Сурхондарёдаги минтақавий вакили Узун тумани аҳолиси билан очиқ мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўз фаолиятида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки, Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, яшаш шароитларини яхшилаш борасидаги ислоҳотлардан хабардор этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун 2022 йилдан эътиборан республиканинг чекка ҳудудларида маҳаллалар кесимида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ҳамда давлат томонидан берилаётган имтиёзлардан хабардорлигини оширишга қаратилган "Омбудсман мактаби" лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбир 2024 йилнинг 26 март куни Сурхондарё вилоятида жойлашган Узун тумани педагогика коллежида ўтказилди. Тадбирда мазкур ҳудуддадаги маҳаллалардан жами 100 нафарга яқин фуқаро қамраб олинди.

Учрашувда иштирок этган масъул идора вакиллари иштирокчиларни фуқаролар бандлигини таъминлаш, бўш иш ўринларини яратиш, мобил хизматлардан фойдаланиш, имтиёзли кредит олиш тартиби, ёшларни қўллаб-қувватлаш, пенсияга оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти билан таништиришди.

Фуқаролар билан бўлган очиқ мулоқот давомида Омбудсманга ушбу ҳудуддан юборилаётган мурожаатларда кўтарилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати