2023 йил якунларига кўра, Намангандаги жазо муддатини ўтаётган 300 нафардан ортиқ маҳкумлар касб-ҳунарга ўргатилган эди.
Куни кеча Поп тумани 6-сон жазони ижро этиш колониясида 3 ойлик касб-ҳунар ўрганиш курсларини тамомлаган яна 60 нафарга яқин маҳкумга сертификатлар топширилди. Улар қуйма буюмлар тайёрлаш, мебель ишлаб чиқариш, гул босилган газламалар ва чокли буюмлар ясаш ҳамда чарм маҳсулотларини ишлаб чиқариш каби йўналишларда касб-ҳунар ўрганишди.
Шу билан бир қаторда Рағбатлантириш комиссияси билан биргаликда туркум тарбиячилар кенгаши тавсиясига кўра ушбу муассасадаги 300 нафардан ортиқ маҳкумлар ташаккурнома, навбатдан ташқари телефон сўзлашуви, қисқа ва узоқ муддатли учрашув ҳамда жазони енгиллаштириш орқали рағбатлантирилди.
Шунингдек, Омбудсманнинг Намангандаги вакили колониядаги маҳкумлар билан жамоавий тартибда суҳбат ўтказди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати